Спорт | 14:45 / 20.10.2017
30161
1 дақиқада ўқилади

Хайрулла Ҳамидовдан янги лойиҳа

20 октябрь куни соат 21:10 да «Спорт» телеканали орқали Хайрулла Ҳамидов муаллифлиги остида янги кўрсатув – «Шедевр» эфир юзини кўради. Tribuna.uz ходимлари билан суҳбатда таниқли журналист янги лойиҳа орқали ҳеч қачон эскирмайдиган, нодир мавзуларга қўл урмоқчи эканлигини маълум қилди.

«Шедевр»нинг илк сонида асосан футбол аталмиш жозиб ўйиннинг нозик нуқталари, мозийнинг суюкли юлдузлари ва бугунги кун қўшқироли ҳақида сўз боради. Кўрсатув охирида Хайрулла Ҳамидов барчамизни Панамага саёҳатга чорлайди.

Футбол мухлислари «Шедевр» орқали яқин ўтмишнинг ширин дамларини эслашлари мумкин. Қисқа қилиб айтганда, йигирма дақиқангиз қандай ўтганини билмай қоласиз. Кўрсатувни ўтказиб юборманг!

Мавзуга оид