Ўзбекистон | 14:50 / 20.10.2017
32311
1 дақиқада ўқилади

Наманганда яна бир туман ҳокими алмашди

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. 

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирокидаги сессияда Муҳаммадзокир Жўрабоевич Маматхонов ўз аризасига кўра вилоят ҳокимининг қарори билан Янгиқўрғон тумани ҳокимлигидан озод қилинди.

Унинг ўрнига шу пайтгача вилоят ҳокимлигининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибияти мудири лавозимида ишлаб келаётган Асадулла Икрамович Нажмиддинов туман ҳокими этиб тайинланган.

Бундан олдинроқ Наманган вилоятининг Учқўрғон тумани ҳокими Назиржон Ҳайиталиев ҳамда Сурхондарё вилоятининг Денов тумани ҳокими Баҳром Маматқулов пахта теримини ташкиллаштира олмагани учун ишдан кетгани ҳақида хабарлар берилганди.

Мавзуга оид