"Ўзбекконцерт" раҳбариятида ўзгариш юз берди
Жорий йилнинг 23 октябридан “Ўзбекконцерт” давлат муассасасига вақтинча раҳбар вазифасини бажарувчи этиб, ушбу муассасанинг “Концерт томоша фаолиятини лицензиялаш” бошқармаси бошлиғи Одил Абдуғаниевич Абдуқаҳҳоров тайинланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Шу вақтга қадар вақтинча раҳбар вазифасини бажарувчи сифатида Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази директори А.Ҳайдаров фаолият олиб бораётган эди.
Бугун мазкур масала юзасидан бўлган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков О.Абдуқаҳҳоровни жамоага таништирди. Йиғилишда вазирликнинг бошқарма бошлиқлари ҳамда “Ўзбекконцерт” давлат муассасасининг барча ходимлари иштирок этишган.