KUN.UZ сайти журналистлари томонидан мамлакатимиз ва жаҳонда рўй берган энг муҳим ва аҳамиятга молик воқеа-ҳодисаларнинг таҳлилига бағишланган кўрсатув эътиборингизга ҳавола этиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи бўлди. Ташриф мобайнида икки давлат ўртасида турли соҳаларга оид 20 дан ортиқ ҳужжат имзоланди.

  • Туркия истеъмолчилар ташкилоти билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
  • Мирзиёев: Истанбулда 3,5 млрд. долларлик 35 та лойиҳа имзоланади 
  • Мирзиёев Туркия Бош вазирини қабул қилди
  • Шавкат Мирзиёев Истанбулга борди ва шаҳардаги Тўпқопи саройини айланди
  • Ўзбекистон ва Туркия биринчи хонимлари учрашди

Ислом Каримов фонди янги танловни эълон қилди.

  • Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди Россия, Европа ва АҚШ олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида таҳсил олиш учун Фонд грантларини тақдим этиш бўйича танлов эълон қилади. Танловда Ўзбекистонда ҳамда чет эл олий ўқув юртининг охирги босқичида ўқиётган ёки муваффақиятли битирган, хорижий тилларни мукаммал ўзлаштирган иқтидорли ва истеъдодли йигит-қизлар иштирок этиши мумкин.

Пойтахтимизда Tashkent City ишбилармонлик маркази қурилиши бошланди.

  • Тошкентда «Tashkent City» халқаро бизнес марказининг қурилиши ва унинг лойиҳаси устида турк меъморлари иш бошлаган. Айни пайтда Алишер Навоий ва Ислом Каримов шоҳкўчалари, Олмазор ва Фурқат кўчалари орасида жойлашган 80 гектарга яқин майдонда қурилиш ишлари бошланган.

Шунингдек, кўрсатувда қуйидаги мавзулар муҳокама қилинган:

  • Қиш ва баҳор ойларида ички бозорда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларида узилиш бўлмайди
  • Ҳафта ичида бир гуруҳ санъаткорларимизнинг пахта йиғим-термига ҳашарга чиқишгани ижтимоий тармоқларда катта резонанс келтириб чиқарди. Тошкент вилояти далаларидан бирига чиққан санъаткорларимизнинг пахтани номига териб, тушликда тўкин-сочин дастурхон атрофида йиғилишгани аксарият мухлисларнинг жаҳлини чиқарган.