Мамлакатимизда ёшларга жуда кенг имкониятлар яратилиб, уларнинг ўз иқтидорларини амалий тарафдан кўрсата олишлари учун ҳар томонлама ёрдам берилмоқда. Ёшларнинг баъзилари касб-ҳунар эгаллаш орқали мамлакат равнақига ҳисса қўшишни ўйлаётган бўлса, бошқалари олий маълумотли бўлиб, ўз билимларини ҳаётда қўллай олиш учун ҳаракат қилишмоқда. Бундай ёшлар ўз қобилият даражасидан келиб чиқиб олийгоҳларни танлашади. Аксарият олийгоҳларнинг кириш имтиҳонларида эса математика фани асосий фанлар қаторида туриши ҳеч кимга сир эмас. Бугун сизга пойтахтимизнинг ажойиб ўқув марказларидан бири ҳисобланган “Регистон” ўқув марказида математика фани қандай ўқитилиши ҳақида маълумот берамиз.
Аниқ фанларни ўрганиш доимо машаққатли ҳисобланган, бу жараён одамдан кучли сабр-тоқат ва ирода талаб қилади. Ўқув марказимизда бошқа фанлар қатори, математикани ўрганиш учун ҳам изчил ва самарали дастур ишлаб чиқилган.
Дастур икки қисмдан иборат: назарий-амалий қисм ва тестлар билан ишлаш қисми.
Дастурнинг биринчи қисмини қўллаш қуйидаги тарзда амалга оширилади:
- Математикани дастлабки босқичдан, я`ни 0 даражадан бошлаш учун 7 ойлик дастур;
- Математикани давом эттирувчилар, билим даражаси кучли ўқувчилар учун 5 ойлик дастур.

Биринчи қисмда математикани изчил ўрганишни энди бошлаётган ўқувчилар бирмунча қийинчиликка дуч келадилар, бу давр икки-уч ҳафтани ўз ичига олади. Чунки олийгоҳларга кириш имтиҳонларидаги саволлар – ҳазилакам саволлар эмас, вақт эса қисқа. Шу сабабли бирдан сонлар-у формулалар оламига тушиб қолган ўқувчиларда ўзларига нисбатан ишонч туйғулари оз бўлса-да сусайиб қолиши кузатилади. Ана шундай вазиятларда бизга ўқитувчиларнинг мураббийлик салоҳиятлари ёрдамга келади. Бизнинг ўқув марказимизда ўқитувчилар худди спорт мураббийлари услубида ишлашади, ҳар бир ўқувчига худди ўз фарзандидек ёндошилади, керак жойида қаттиққўллик, керак жойида меҳрибонлик кўрсатилади. Мотивация машғулотлари олиб борилади.
Математика дарсларида ҳар бир ўқувчига индивидуал ёндашилади, чунки ҳар кимнинг қабул қилиш имконияти турлича. Кимдир барча уйга вазифаларни вақтида бажариб келса, кимдир мисолларнинг ярмида тўхтаб, қотиб қолади. Шу сабабдан индивидуал ёндашув қўлланилмоқда ва бу узоқ йиллардан бери ўз самарасини бермоқда.


















