Фан-техника | 00:36 / 25.10.2017
10069
1 дақиқада ўқилади
Instagram'да қўшма жонли эфир функцияси пайдо бўлди
Instagram ижтимоий тармоғида жонли эфирга одам қўшиш функцияси пайдо бўлди. Бу ҳақида компания матбуот хизматида маълум қилинди.
Фойдаланувчи унинг трансляциясини кўраётган истаган фолловерни эфирга қўша олади. Иккинчи инсон қўшилганидан кейин экран иккига бўлинади, кейинги уланган фойдаланувчи экраннинг пастки қисмида акс этади.
Меҳмонни истаган вақтда эфирдан чиқариш мумкин, шу билан бирга, унинг ўзи ҳам эфирни мустақил тарк этиш имконига эга.
Таъкидлаш жоизки, янгиланиш август ойидаёқ бир неча мамлакатда тест режимида ишга туширилганди.
"Жонли эфир" функцияси Instagram'да 2016 йилнинг ноябрида пайдо бўлган эди.
Мавзуга оид
00:12 / 20.10.2024
Instagram ҳеч қандай изоҳсиз эски видеоларни скриншотларга айлантириб қўймоқда
21:28 / 17.10.2024
WhatsApp ва Instagram ходимларини оммавий ишдан бўшатишни бошлади
21:56 / 18.09.2024
Instagram ўсмирлар учун ота-оналар назоратидаги аккаунтларни жорий қилмоқчи
21:49 / 17.09.2024