Спорт | 13:10 / 25.10.2017
21072
2 дақиқада ўқилади

Роналду яна неча марта дунёнинг энг яхши футболчиси бўлиш истаги борлигини айтди

«Реал» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду яна икки марта дунёнинг энг яхши футболчиси бўлиш нияти борлигини айтди.

Маълумки, футболчи 4 марта «Олтин тўп» совринини қўлга киритган ва яқинда ФИФА томонидан The Best совринига лойиқ кўрилган эди.

- Бу ажойиб соврин ва уни қўлга киритишда кўмаклашган жамоадошларимга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бу фаолиятимдаги тарихий лаҳзалардир, ҳиссиётларим жунбишга келмоқда.

- Сиз бешинчи марта дунёнинг энг яхши футболчиси сифатида тан олиндингиз. Бу сизни тарихдаги энг зўр футболчига айлантирдими?

- Бу совринни қабул қилиб олишдан бахтиёрман, аммо, мен ҳар доим дунё футболи тарихида из қолдиришга интилганман. Менимча, буни уддалаяпман. Албатта, совринларни қўлга киритиш менга ёқади ва шахсий совринларнинг энг катта коллекциясига эга бўлганимдан мамнуман. Шундай давом этишини истайман.

- Сизда дунёнинг энг яхши футболчисига топшириладиган бешта шахсий соврин бор. Футболчилик фаолиятини тугатаётганингизда яна нечтаси бўлишини истайсиз?

- Еттита бўлақолсин! Бу менинг севимли рақамим! Ҳар ҳолда бу келажакка дохил нарсалар. Ҳозир эса ҳаётимнинг энг қувончли дамларидан завқ олишни истайман.

Мавзуга оид