Бугун, 26 октябрь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёшлар ва уларнинг вакиллари билан онлайн мулоқот сессиясини ўтказилишини маълум қилди.
Хабарда айтилишича, онлайн-мулоқот иштирокчилари ташкилотнинг марказий, ҳудудий ва маҳаллий Кенгашлари, бошланғич ташкилотлари фаолиятига баҳо бериб, муаммо ва ўз таклифларини билдириши мумкин.
Жонли мулоқот ойначаси ушбу манзилда соат 15:00 да бошланади.















