Жаҳон | 13:37 / 28.10.2017
6275
1 дақиқада ўқилади

Ливия шарқида 37 кишининг жасади топилди

Фото: Reuters

Ливия ҳарбийлари мамлакат шарқидаги Бенғози шаҳридан 70 км узоқликда 37 кишининг жасадини топишди. Бу ҳақда Reuters агентлиги Ливия миллий армиясидаги манбасига таянган ҳолда хабар қилмоқда. 

Одамлар нима сабабли ўлгани ва уларнинг шахсига ойдинлик киритилганича йўқ. Умуман, сўнгги ойларда шаҳар ва унинг атрофида инсон жасадлари кўплаб топилган, деб хабар қилади Reuters агентлиги.

Мамлакатда бир вақтнинг ўзида иккита йирик сиёсий куч фаолият юритмоқда. Улардан бири халқаро коалиция томонидан қўллаб-қувватланаётган Фаиз Саражнинг Миллий бирлик ҳукумати бўлса, иккинчиси Абдуллоҳ Абдурраҳмон Ат Танийнинг шарқий ҳукуматидир. 

Иккинчи ҳукумат Вакиллар палатаси ҳамда фельдмаршал Халифа Хафтар қўмондонлигидаги Ливия миллий армияси тарафдори ҳисобланади. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид