Brent маркасидаги нефть нархи 2015 йил 3 июлдан бери биринчи марта бир баррель учун 60 доллардан ошди. Бундан 27 октябрдаги Лондон биржасидаги савдолар дарак бермоқда.
Савдолар вақтида нефть нархи 60 доллар-у 3 центни ташкил қилган. Унинг нархи деярли 1 фоизга ошган.
Шу билан параллел равишда WTI нефти нархи ўсмоқда. Унинг нархи 53,41 долларни ва ўсиш 1,46 фоизни ташкил қилган.
26 октябрда Саудия Арабистони ОПЕКга кирувчи ва унга кирмайдиган давлатларнинг нефть қазиб олиш ҳажмини қисқартириш келишувини қўллаб-қувватлаши маълум бўлган.















