Ўзбекистон | 15:40 / 30.10.2017
348778
2 дақиқада ўқилади

Ислом Каримовнинг таржимаи ҳолида унинг учинчи фарзанди ҳақида маълумот берилди

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасининг расмий сайтида Ислом Каримовнинг учинчи фарзанди ҳақида маълумот берилган.

«...Унинг уч нафар фарзанди ва олти нафар набираси бўлиб, улар билан мулоқот унга катта қувонч келтирарди.

Унинг рафиқаси – Татьяна Акбаровна унинг ҳақиқий дўсти, ёрдамчиси, фикрдоши эди, Ислом Абдуғаниевич билан 47 йил бахтли турмуш қуриб, у билан ҳаётнинг барча заҳматларини баҳам кўрди», дейилади таржимаи ҳолда.

«Википедиа» маълумотига кўра, Ислом Каримов ўтган асрнинг 60-йилларида биринчи марта уйланган. У биринчи рафиқаси Наталья Петровна Кучма билан турмушидан бир ўғил кўрган. Ислом Каримовнинг ўғли Пётр Исломович Каримовдир (1969 йилда туғилган). Аммо президентнинг расмий биографиясида ушбу никоҳ ва унинг биринчи фарзанди номи келтирилмайди.

Суратда ўнг тарафда Пётр Каримов

Ислом Каримов кейинроқ Татяна Акбаровна Каримовага уйланган. Бу никоҳдан икки қиз туғилган - Гулнора Каримова (1972 йилда туғилган) ва Лола Каримова (1978).

Наталья Кучма 2008 йилда Тошкентда вафот этган. Пётр Каримов айни вақтда Москва вилоятида истиқомат қилади.

Мавзуга оид