00:34 / 30.10.2017
6663

Рожер Федерер фаолиятидаги 95 унвонни қўлга киритди

Фото:EPA-EFE/GEORGIOS KEFALAS

Швейцариялик Рожер Федерер Профессионал теннисчилар уюшмаси (ATP)нинг Базелдаги мусобақаси финалида аргентиналик Хуан Мартин дель Потрони мағлуб этди. Мусобақанинг мукофот жамғармаси 1,8 млн долларни ташкил қилган. 

Учрашув 36 ёшли швейцарияликнинг 6:7 (5:7), 6:4, 6:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.

Шу тариқа Федерер ATP’нинг 95-мусобақасида ғолибликка эришди ва бу кўрсаткич бўйича афсонавий чех Иван Лендлни (94 та мусобақада ғалаба) ортда қолдириб, 2-ўринга кўтарилиб олди. Бу борада америкалик Жимми Коннорс 109 та ғалаба билан етакчи бўлиб қолмоқда.

Top