Ўзбекистон | 18:29 / 31.10.2017
6288
2 дақиқада ўқилади

Биринчи марта лавозимга тайинланган юридик хизмат ходимлари адлия органларида стажировка ўташди

Фото: Fotolia

Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходими лавозимига биринчи марта тайинланган шахсларнинг адлия органларида стажировкадан ўтиши тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ юридик хизмат ходимлари лавозимига биринчи марта тайинланган шахслар адлия органларида стажировкадан ўтадилар.

Мазкур Низом талабларидан келиб чиқиб Адлия вазирлигида 2017 йил 16-27 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги юридик хизмати бош юрисконсульти Муроджон Хайруллаев, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги биохилма-хиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси юридик хизмати бош юрисконсульти Мадина Мирвақулова ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ юридик хизмати юрисконсульти Азамат Оллаберганов стажировка ўтадилар. 

Стажировка даврида улар давлат бошқаруви органларида юридик хизмат фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича адлия органлари томонидан олиб борилаётган ишлар, норма ижодкорлиги фаолиятини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни туркумлаштириш ишлари, тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш асослари, даъво ва талабнома ишларини юритиш амалиёти, шартномаларнинг ҳуқуқий экспертизасини ташкил қилиш 
ва ўтказиш, уларнинг тузилиши ва бажарилишига оид муносабатларда юридик хизматнинг ўрнини таъминлаш масалалари билан танишдилар.

Стажировка якунида уларга келгуси иш жараёнида соҳа фаолиятини тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритиладиган ўзгаришлар билан мунтазам танишиб бориш ва замонавий 
ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид