Light | 09:17 / 31.10.2017
7899
3 дақиқада ўқилади

Профессионал жамоага эффектив инвестициялар

Фото: Fotolia

Компаниянинг ҳар қандай муваффақияти кўпинча кадрлар салоҳияти билан белгиланади. Бу ривожланишнинг муҳим омилларидан биридир – бунга шак-шубҳа йўқ! Янги давр мутахассисларини ишга қандай жалб этиш, уларни нима билан қизиқтириш, юқори натижаларга эришишга қандай ундаш мумкин? Бу соҳада ходимлар танлови жараёни самарасини максимал даражада ошириш учун йирик корхоналар топ-менежерлари қўллайдиган бир қатор стратегиялари мавжуд. Юқори маош, катта корпоратив мақсадлар, лавозим поғоналарида ўсиш – натижаларга интилувчан мутахассисни яна нималар билан жалб қилиш мумкин?

 «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси ўз  активларига малакали мутахассисларни жалб қилишнинг энг самарали усулини қўллайди. У мутахассисларни ишга шунчаки жалб этмайди, балки бевосита олий таълим муассасалари талабалари ва таълим муассасалари ўқувчиларининг ўқитиш жараёнида ҳам иштирок этади, яъни келажакни унинг шаклланишининг дастлабки босқичлариданоқ сармоялайди.

UZTELECOM инновацион технологияларни жорий этиб, минтақавий соҳа ОТМ ва  касб-ҳунар коллежларини сифатли алоқа билан таъминламоқда. Уларнинг моддий-техник базасини янгиламоқда, лабораторияларни модернизация қилмоқда. Бундан ташқари, компания мутахассислари мазкур таълим муассасаларининг – ўқишни битириб, қаерга ишга жойлашишини олдиндан билган битирувчилари  диплом ишларига тақризчилик ва раҳбарлик қилмоқдалар. Компания филиалларида таълим муассасалари битирувчиларининг ишга қабул қилиш бўйича махсус режа ишлаб чиқилмоқда, мазкур режанинг ортиқчаси билан бажарилишини – оддий амалиёт кўрсатади.

Бугунги кунда «Ўзбектелеком» АК тизимида 15 300 нафардан ортиқ ходим ишлайди, улардан деярли учдан бир қисми   –  олий маълумотли мутахассислардир.

Шуни таъкидлаш керакки, компаниянинг пойтахтдаги филиалларининг кўпчилик ходимлари – бу Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент Халқаро Вестминстер университети  ва пойтахтимиздаги ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежлари, шунингдек, Тошкент алоқа касб-ҳунар коллежларининг битирувчиларидир.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимида жами 72 та касб-ҳунар коллежлари бўлиб, улардан 25 таси «Ўзбектелеком» АКга бириктирилган.

Компаниянинг  ривожланиш  стратегиясида, мунтазам равишда,  кадрлар малакасини оширишга  алоҳида эътибор қаратилади. Бу ерда мутахассислар юқори касбий-мутахассислик даражасини қўллаб-қувватлашларига ғамхўрлик қилинади. UZTELECOM мутахассислари мамлакатимиз ва чет эллардаги турли ўқув курслари ҳамда АКТ бўйича семинарлар ва бошқа шу каби интеллектуал форумларнинг доимий иштирокчиларидир.

Шундай экан, ишонч билан айтиш мумкинки, – компаниянинг биринчи навбатдаги мақсади – бу UZTELECOMда юқори малакали жамоани шакллантириш ва ёш мутахассис-ходимларнинг салмоқли салоҳиятларини ривожлантиришдан иборатдир.

Мавзуга оид