Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон бош вазири Қозоғистон билан чегарадаги вазиятга изоҳ берди
МДҲ Ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирокчилар Эркин савдо ҳудуди шартномаси доирасида олиб борилаётган масалалари муҳокама қилинди.
Унда Ўзбекистон томонидан сўнгги 10 ой давомида айрим импорт товарларга нисбатан божхона ва акциз солиқларини пасайтиргани эътироф этилди. Шунингдек, шартномада кўзда тутилган ички талаблар бўйича аъзо давлатларда амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.
Kun.uz мухбири хабар қилишича, Қирғизистон Бош вазири Сапар Исақов айнан Эркин савдо ҳудуди шартномасига қўшилган Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасида чегара муаммолари пайдо бўлаётганини таъкидлади.
"Шартнома келишувида таъкидланган бандлардан фойдаланган Қозоғистон ҳукумати Қирғизистондан ўтиб келаётган товарларни чегара асоссиз ва сунъий равишда тўхтатиб турибди. Контрабанда сифатида ушлаб қолинган маҳсулотларнинг 20 фоизи қишлоқ хўжалиги товарлари, жумладан картошка, пиёз, сут маҳсулотлари ҳисобланади. Буларни қандай қилиб, контрабанда дейиш мумкин. Қолаверса, қозоқ-қирғиз чегара йўлагидан фойдаланувчи хусусий тадбиркорлар бундан азият чекмоқда.
Қирғиз ҳукумати Қозоғистон томонидан чегара назоратини кучайтириш масаласи вақтинча бўлади, деган умиддамиз”, дейди у.
Мавзуга оид
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида янги пост очилди
20:10 / 25.05.2026