Спорт | 10:10 / 05.11.2017
20017
1 дақиқада ўқилади

«Болонья» ҳужумчиси 13 йилдан буён ҳеч бир футболчи эплай олмаётган ноёб натижа қайд этди

Италия А сериясининг 12-туридан ўрин олган учрашувда «Болонья» ўз уйида «Кротоне»га имкониятни бой (2:3) бериб қўйди.

«Болонья» томонидан киритилган иккала голга ҳам мезбонлар яримҳимоячиси, 25 ёшли Симоне Верди муаллифлик қилди.

Қизиқ томони, италиялик футболчининг дубли ўзига хос ноёб натижага айланди. Гап шундаки, Верди икки голни ҳам жарима зарбасидан сўнг киритди ва энг аҳамиятлиси биринчисида у чап оёғида жарима зарбасини амалга оширган бўлса, иккинчисида ўнг оёқда бу ишни қойилмақом тарзда бажарди.

Италия А сериясида 2004/05 йилги мавсумдан бошлаб бирор бир футболчи битта ўйинда ҳар иккала оёғида жарима зарбасидан гол киритишнинг уддасидан чиқмаётганди.

Мавзуга оид