Жаҳон | 10:36 / 06.11.2017
9142
2 дақиқада ўқилади

Бельгия суди Пучдемонни озод қилди

Фото: РИА «Новости»

Бельгия суди Каталониянинг собиқ раҳбари Карлес Пучдемон ва Каталония ҳукуматининг 4 нафар собиқ аъзосини озодликка чиқаришга қарор қилди. Улар 5 ноябрда қамоққа олингандилар.  Бу ҳақда Каталония миллий ассамблеяси раҳбари ўринбосари Агусти Алькоберро маълум қилди.  

“Каталониянинг собиқ раҳбари ва унга Бельгияда ҳамроҳлик қилаётган собиқ маслаҳатчилари уларнинг Испанияга топширилиши масаласи кўрилаётган вақтда мамлакатда қолиш шарти билан озодликда қолдирилдилар”, деб айтган Алькоберро.

VRT телеканали маълумотларига кўра, Каталония ҳукуматининг собиқ аъзолари Бельгия ҳукуматига ўзларининг вақтинчалик яшаш манзилларини тақдим қилишлари, тергов билан ҳамкорлик қилишлари ва ҳуқуқ-тартибот идораларининг барча чақирувлари бўйича келишлари лозим. Уларни Испанияга топшириш қарори Бельгия суди томондан 15 кун ичида қабул қилиниши керак.

3 ноябрда Испания суди Брюсселда бўлган Пучдемон ва унинг 4 нафар маслаҳатчисининг ҳибсга олиниши учун ордер берганди. Улар исён кўтариш, давлат маблағларини харж қилиб юбориш, хизмат мавқеларини суистеъмол қилиш ва ҳукуматга бўйсунмасликда айбланмоқдалар. 

Мавзуга оид