Янги iPhone X билан яна бир муаммо пайдо бўлди
Яқинда сотувга чиққан iPhone X смартфони билан боғлиқ яна бир муаммо борлиги маълум қилинди. Бу ҳақда Apple компаниясининг ўзи хабар қилган.
Таъкидланишича, гаджетнинг дисплейи куйиш оқибатида қорайиб кетиши мумкин экан.
Муҳандисларнинг фикрича, бу смартфонда ўта контраст ёрқин тасвир очилгани сабабли юз беради. Таъкидланишича, Google учун унинг Pixel 2 XL смартфонларида дисплейнинг қорайиб кетиши “бош оғриғи” бўлган.
Apple фойдаланувчилар ушбу муаммо юзасидан шикоят қилишлари вазиятига эҳтиёт шарт техник кўмак кўрсатиш сайтида смартфонларда ўрнатилган Super Retina дисплейининг қорайиб кетиши олдини олиш учун нима қилиш кераклигини батафсил баён этган. Ушбу муаммога қарамай, компания бу дисплейларни тармоқдаги энг яхшиси деб атамоқда.
Мавзуга оид
09:00 / 16.12.2018
Apple компанияси iPhone X кўрсаткичларини ошириб кўрсатишда айбланди
01:10 / 23.11.2018
Apple янги моделларига талаб пастлиги сабабли эски моделини яна ишлаб чиқара бошлади
12:36 / 10.11.2018
Apple MacBook Pro 13 ва iPhone X маҳсулотларида нуқсонлар борлигини билдирди
14:12 / 07.09.2018