Фан-техника | 10:30 / 09.11.2017
15072
2 дақиқада ўқилади

Автоэксперт: Автомобиллар даври поёнига етмоқда

Фото: Getty Images

Американинг General Motors компаниясининг собиқ вице-президенти Роберт Лутц автомобиллар даври ҳақида кескин фикрини илгари сурмоқда. Автомобиль ишлаб чиқариш соҳасида 47 йил ишлаган мутахассис бу давр поёнига етиб бораётгани ҳақида сўз юритди. Унинг фикрича, яна 20 йилдан кейин ҳамма «ҳайдовчисиз модуллар»да ҳаракатланади, деб ёзади Futurism.

2010 йилда истеъфога чиққан 85 ёшли Роб Лутц нима ҳақида сўз юритаётганини жуда яхши тушунади. Унга кўра, 120 йил инсониятга хизмат қилган автомобиль 20-аср бошларида от билан бўлгани каби оммавий фойдаланишдан чиқиб кетади. 

«Автомобиль саноати тезлашаётган эгри ўзгариш остонасида турибди, — дейди у. — Келажакда саёҳат стандартлашган муқобил модулларда бўлади».

Лутц муқобил транспорт воситасига 15-20 йил оралиғида ўтиилишини кутмоқда. Автомобилларнинг 20-30 фоизи роботлашганидан сўнг, ҳал қилувчи паллалар бошланади. Жамият муқобил машиналар хавфсизлигига ишонч ҳосил қилганидан кейин уларни ишлаб чиқариш тезлашади, бошқарилувчи автомобиллар тақиқланади. 

Шунингдек, Лутцнинг фикрича, автоишлаб чиқарувчилар ўз моделларини брендлаштирмайди ва «автомобиль маркаси» деган тушунча истеъмолдан чиқиб кетади. Муқобил ҳаракатланувчи транспорт воситаларида улардан фойдаланаётган компанияларнинг логотиплари, масалан, Uber, Lyft, FedEx, UPS, Amazon ва шу кабилар бўлади, холос. Автомобиль ишлаб чиқарувчилар яна 10 йил рақобатга дош бериши мумкин, аммо 20 йилдан кейин муқобил машиналарга ўтиш даври тўлиқ якунланади. 

RAND тадқиқот марказига кўра, ҳайдовчидан 10 фоизгача хавфсизроқ бўладиган робомобиллар йилига 3 минг кишининг умрини сақлаб қолиши мумкин бўлади.

Мавзуга оид