«Инсониятга иккинчи огоҳлантириш» - 15 минг олим бонг ураётган муаммо
184 давлатдан бўлган 15 мингдан ортиқ олимлар инсониятга асосий таҳдидлар ҳақида сўз юритилган ҳужжатни имзолашди. «Инсониятга иккинчи огоҳлантириш» BioScience журналида эълон қилинган.
Биринчи «Инсониятга огоҳлантириш» 1992 йилда чиқарилган. Унга бутун жаҳон бўйлаб тахминан 1700 олим имзо чеккан. Ҳужжат Ердаги ҳаёт озон туйнукларининг пайдо бўлиши, сув ва ҳавонинг ифлосланиши, ўрмонларнинг кесилиши, тупроқнинг ориқланиши ҳамда одамларнинг атроф-муҳитга аралашуви оқибатлари туфайли йўқолиши ҳақида ҳикоя қилади. Янги ҳужжат «Огоҳлантириш» эълон қилинганига 25 йил тўлиши муносабати билан ўзига хос якунларни сарҳисоб қилди.
«Инсоният экологик муаммоларни ҳал қилишда етарли ижобий натижага эриша олмади ҳамда уларнинг аксарияти янада жиддийроқ тус олди», - дея ёзади олимлар.
Асосий муаммо, ҳужжат муаллифларининг фикрича – иқлимнинг глобал ўзгариши. 1992 йилдан бери Ердаги ўртача ҳарорат Цельсий бўйича ярим даражага ошди, карбонат ангидрид газининг йиллик чиқариб ташланиши эса 62 фоизга кўпайди. Шунингдек, ўрмонлар сони қисқарди, сув ҳавзаларида балиқлар миқдори камайди. Океанларда ўлик ҳудудлар – кислород кам бўлган зоналар сони ошди. Бу вақт давомида инсонлар сони 2 млрд.га ошди, шу билан бирга, сут эмизувчилар, судралиб ёки ўрмалаб юрадиганлар, балиқларнинг кўплаб турлари миқдори 30 фоизга қисқарди.
«Яқинда бизнинг қулаш траекториямиздан четлашиш учун жуда кеч бўлади», - дея таъкидлайди олимлар.
Ҳужжат муаллифлари муаммога ечим топишнинг қатор йўлларини таклиф этишмоқда. Улар орасида табиат қўриқхоналарини ташкил этиш, озиқ-овқат чиқиндилари сонини камайтириш, экологик технологияларни татбиқ этиш, иқтисодий стимуллар ёрдамида истеъмол моделларини ўзгартириш кабилар бор.
Мавзуга оид
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
19:30 / 12.11.2024
Ёнғоқлар орттирилган ақлий заифликка чалиниш хавфини камайтиради — тадқиқот
10:56 / 07.11.2024
Помидордан қулупнайгача. Марсда яшай оладиган 8 та ўсимлик маълум қилинди
17:18 / 05.11.2024