Жамият | 09:40 / 15.11.2017
5019
1 дақиқада ўқилади

“Нексия”дан нарсаларни ўмариб кетмоқчи бўлган шахс ушланди

2017 йилнинг 12 ноябрь куни тахминан соат 00:30ларда, Ш.Э. ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Юнусобод тумани ҳудудида, фуқаро Ф.О.га тегишли “Нексия” русумли автомашина эшиги очиқлигидан фойдаланиб, унинг салонидан моддий қимматликларни ўғирламоқчи бўлган вақтида ички ишлар идоралари ходимлари томонидан жиноят жойида ушланган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан, Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 169-моддаси 1-қисми (ўғирликка суиқасд қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид