Юртимиз кундан-кун чирой очиб, кўркамлашиб бормоқда. Қаерга қарамайлик, янги қурилиш, замонавий иморатлар, ҳашаматли ресторанлар... Буларнинг бари кўзингизни қувнатади. Шу ўринда бир нарса мени доим қизиқтиради. Аҳамият берган бўлсангиз, сўнгги вақтларда классик услубни сақлаб қолган ҳолда муҳташам саройни эслатувчи бинолар барпо қилиш урфга кирди.

Хўш, бундай гўзал биноларни қуриш осонми? Уларни мукаммал кўринишга келтириш учун усталар қандай маҳсулотлардан фойдаланади? Ўзбекистонда сифатли ва синалган молдинглар, бўёқларни ишлаб чиқарувчи компания мавжудми?

Фото: DEKO’ART

Бугунги мақола орқали оз бўлса-да, юқоридаги саволларга жавоб топишга ҳаракат қиламиз. Даставвал, молдинг ҳамда қопламаларни нима учун зарур эканлигини билиб оламиз.

Молдинглар – қавариқ шаклдаги декоратив қисмлар. Асосан, юза қисмларни безаш учун ишлатилади: деворлар, шифтлар, тошлар, арклар ва бошқа қисмларга янада жозиба, чирой бериш учун ишлатилади.

Декоратив қопламалар – бино деворларига эстетик чирой берувчи, ҳамда деворларни ташқи тасирлардан ҳимояловчи материал.

Фото: DEKO’ART

Ўзбекистонда эса айнан шу маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ва ҳаттоки, қўшни мамлакатларга экспорт қилувчи миллий компания фаолият юритар экан. Биз уларнинг фаолияти билан яқиндан танишиш учун компания бош идорасига ташриф буюрдик.

Фото: DEKO’ART

2013 йилда ўз ишини бошлаган “MARJON MOLDINGS” компанияси “DEKO’ART” бренди остида ўз мижозларига уй-жойлар, офислар, улкан иморатлар учун турли хилдаги рангли бўёқлар, бино фасади ва ички юзалари учун декоратив қопламалар, италиянча услуб қоплама ҳамда фасад молдингларини тақдим этади. Компания ўзининг сифат назорат лабораториясида узлуксиз махсулотларининг сифатини синовдан ўтказиб туради. Шунингдек, махсус сифат назорат тизимига ҳам эга.