Атом қуролини ишга туширувчи АҚШ қўмондони президентининг талабига қандай жавоб беришини айтди
Якшанба куни Канаданинг Янги Шотландия шаҳрида ўтказилган Halifax Халқаро форумида нутқ сўзлаган АҚШ Олий қўмондонларидан бири Жон Ҳайтен «АҚШ президенти атом қуролини ишлатишга буйруқ берса», бунга нисбатан қандай йўл тутишини билдирди.
«Баъзилар бизни аҳмоқ, деб ўйласа керак», деб сўз бошлаган қўмондон Ҳайтен. Унинг таъкидлашича, америкаликлар ҳар бир қадамни босишдан аввал, узоқ маслаҳатлашувлардан сўнг қабул қилинган қарорларга суянади.
«Албатта, мен президентга маслаҳатларимни билдираман, шундан сўнг у қарор қабул қилади. Табиийки, мен уни бажараман. Агар унинг ҳаракати ноқонуний ёхуд етарлича асосланмаган бўлса, бу ҳақда президентга маълумот киритаман. «Қонуний йўли қандай бўлади?», деб президент савол берганда, мен унга энг муқобил ечимни кўрсатаман», дейди у.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Дональд Трамп БМТ минбарида туриб, 26 миллион аҳоли истиқомат қилувчи Шимолий Кореяни бир лаҳзада йўқ қилиб ташлаш билан таҳдид қилган. Шунингдек, ўтган ҳафта мобайнида у етакчи Осиё давлатларини корейсларга нисбатан босимни кучайтиришга чақирган.
Ўтган ҳафта, сешанба куни эса Конгресс охирги 30 йилда илк марта президент ва Сенат қўмитасининг атом қуролини бошқаришига оид ҳуқуқларини қайта кўриб чиқишга қарор қилди.