Жамият | 14:45 / 21.11.2017
5021
1 дақиқада ўқилади

Uber компаниясига 8.9 млн доллар жарима солинди

Американинг такси хизмат кўрсатувчи Uber компанияси ҳайдовчилари туфайли яна бир бор жаримага тортилмоқда.

АҚШнинг Колорадо штати коммунал хизматлар кўрсатиш комиссияси Uber компаниясига 8.9 млн доллар миқдорида жарима солди. Бунга компаниянинг талабга жавоб бермайдиган ҳайдовчиларга ҳам таксичилик билан шуғулланишга имкон бергани сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Комиссия ҳисоботига кўра, уларнинг айримлари ҳеч қандай ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган, бошқалари сохта номлардан фойдаланган. 

Ҳолатларнинг бирида ҳайдовчилардан бири қидирувда юрган жиноятчи экани аниқланган. 

Комиссия томонидан тақдим этилган билдиришномада 57 Uber ҳайдовчиси билан боғлиқ қонун бузилишлари қайд этилган. Шунга кўра, Uber ноқонуний ҳайдовчи ишлаган ҳар бир кунга ҳар бири учун 2,500 доллардан жарима тўлашига тўғри келади. 

Мавзуга оид