Ўзбекистон | 12:00 / 21.11.2017
50192
1 дақиқада ўқилади

Жиззах ва Тошкент вилоятига янги прокурор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси бош прокурорининг буйруғига асосан прокуратура тизимида 3 та янги лавозим тайинлови амалга оширилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси бош прокурорининг буйруқларига асосан:

Улуғбек Жалилович Суннатов Тошкент вилояти прокурори лавозимига;

Исломжон Жасурович Эргашходжаев Жиззах вилояти прокурори лавозимига;

Рашид Насруллоевич Раҳматов Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, 15 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси президенти бош прокурорга икки янги ўринбосар тайинлагани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид