Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Саудия Арабистони қироли билан суҳбатлашди
Россия президенти Владимир Путин телефон орқали Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд билан Суриядаги вазиятни муҳокама қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати маълум қилди.
“Яқин Шарқдаги вазият бўйича фикрлар алмашилди. Сурияда террорчилик гуруҳларига қарши курашдаги муваффақият билан боғлиқ ҳолда ихтилофни ҳал қилиш истиқболларига тааллуқли масалалар кўриб чиқилди”, дейилган хабарда.
Путин мулоқот чоғида Сочида ўтиши керак бўлган Сурия миллий мулоқоти конгресси Сурия муаммосини ҳал қилиш жараёни ва Сурияаро алоқаларга янги туртки беришини таъкидлаб ўтди. Путин Сурия мухолифатининг Ар-Риёдда 22-24 ноябрда ўтадиган учрашуви ҳам шу йўлда хизмат қилишига умид билдирди.
Путин Саудия қиролини Сурия президенти Башар Асад билан музокаралари натижаларидан хабардор қилди ва унга 22 ноябрда Россия, Эрон ва Туркия саммитида кўриладиган масалалар ҳақида сўзлаб берди.
Мавзуга оид
10:45 / 16.06.2026
Зеленский Путинга G7 саммитида учрашув ўтказишни таклиф қилди
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
14:20 / 11.06.2026