Ҳақиқий мотор мойини қандай аниқлаш мумкин?
Мотор мойи - двигателнинг кучини, соатдек ишлашини таъминлайдиган нарсадир. Сифатсиз суюқликни харид қилиш билан транспорт воситасининг ишлашига зарар келтириш мумкин. Шу сабабли ҳам қалбаки мотор мойини асл мойдан фарқлаш мақсадга мувофиқ. Асл мотор мойини қандай аниқлаш борасида Facebook ижтимоий тармоғидаги GM Uzbekistan саҳифасида ажойиб тавсияни жойлаштирган.
“Юқори нарх ва таниқли бренд мотор мойининг асллигини кафолатлай олмайди. Кўпинча айнан "оммабоп" маҳсулотларни қалбакилаштириш бирмунча осон. Келинг, қалбаки маҳсулотни ҳақиқийсидан фарқлашни ўрганамиз.
Герметик қопқоқли идишга (канистр) эътибор беринг. У силлиқ, дағалликсиз, текис чокли бўлиши керак. Пластик шаффоф бўлмаслиги лозим. Ҳақиқий канистрдаги мотор мойининг даражасини фақат ўлчов чизғичи билан аниқлаш мумкин.
Ёрлиқни унутманг. Агар унда қавариқлар, қийшиқлик, тўғри ёпишмаган ва канистрдан тушиб қолаётган бўлса - у сохта. Орфографик хатоликлар ҳам шу жумладан.
Қопқоқни текширинг. У маҳкам буралган бўлиши керак. Ишлаб чиқарувчи қопқоққа ўймакор белги ёки голограмма қўйган бўлса уни қалбакилаштириш қийин. Бундай белгилар асл мотор мойини ажратиб олишга ёрдам беради.
Ишлаб чиқариш санаси ҳам муҳим аҳамиятга эга. Сана, аниқ вақт, ҳатто сониялар ҳам тиниқ акс этган ва яхши кўриниб туриши лозим. Партияда бир сонияда 2 та канистр чиқарилиши мумкин эмас. Бу мотор мойининг қалбакилигини билдириб туради.
Мотор мойининг сифатини дўконда аниқлаш мушкул. Харид жараёнида унинг қадоғига эътибор бериш лозим.
Агар мотор мойи сотиб олган бўлсангиз, унинг ранги ва қайишқоқлигига диққат қилинг. У қаҳрабо рангда, бир хил ва қуруқ таркибий қисмга эга аралашмасиз бўлиши шарт.
Яширин ишлаб чиқарувчилар жуда омилкор бўлишади. Эътиборлилик - уларга қарши курашда асосий қуролингизга айлансин”, дея ҳайдовчиларга ўз тавсияларини беради GM Uzbekistan.
Мавзуга оид
16:30 / 08.11.2019
«Ҳар қандай имтиёз муддатли бўлиши керак» — Қўмита мутасаддиси GM’га берилган имтиёзлар ҳақида
19:00 / 24.09.2019
«Ўзавтосаноат» мақсади 100 минг автомобиль экспорт қилиш – Шавкат Умурзоқов
17:36 / 24.09.2019
UzAuto янги моделлари GM билан бир хил вақтда ишлаб чиқилади – Шавкат Умурзоқов
09:20 / 03.07.2019