Жаҳон | 14:40 / 24.11.2017
15080
2 дақиқада ўқилади

Украина: «Путин Донбассга яна яширинча ҳарбий жўнатмоқда»

Фото: Свободная Пресса

Украинанинг Донбасс ҳудудига келтирилаётган гуманитар ёрдам қўриқчилари аслида зиддиятни қўллаб-қувватлаш учун жўнатилган «тирик мадад кучлари» ҳисобланади. Бу ҳақда Донецк ҳарбий-фуқаровий маъмурияти раҳбари Павел Жебривский «112.Украина» телеканали жонли эфири орқали маълум қилди.

«Россияликлар аллақачон гуманитар ёрдам қўриқчиси машинасида қурол-яроғ ва ёқилғи етказиб беришни тўхтатган. Айни пайтда барчаси темир йўл поездлари орқали амалга оширилмоқда. Айнан мен назарда тутган нарса бу - «​тирик мадад кучлари»​ Украинага кириб келаётгани»​, деб таъкидлаган у.

Жебривскийнинг айтишича, руспараст жангарилар томонидан Луганск ҳудудига 90 нафар қуролланган аскар келтирилган.

Украина Ички ишлар вазирлигининг коммуникациялар департаменти раҳбари Артём Шевченконинг фейсбукдаги ўз саҳифасида маълум қилишича, «Луганск халқ республикаси» (ЛХР) раҳбари Россияга кетиб қолган.

Аввалроқ Кремль «ЛХР»да «маълум кучлар» қўллаб-қувватланаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Плотницкий эса Луганск марказида қуролланган кишиларнинг пайдо бўлишига изоҳ бериб, бу «ЛХР» ИИВ раҳбари Игор Корнетни лавозимидан четлаштириш бўйича «кадрлар алмашинуви»нинг давоми эканини айтганди.

Мавзуга оид