Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гулистонлик профилактика инспекторларига хизмат уйлари топширилди
Фото: ИИВ
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси томонидан жорий йилнинг 22 ноябрь куни соат 15:00да Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги истироҳат боғида Сирдарё вилояти ИИБ ички ишлар органлари таянч пунктларининг 60 нафар профилактика инспекторини қасамёдга келтириш, уларга хизмат уйлари ва имтиёзли равишда берилаётган шахсий автомашиналар калитини тантанали топшириш маросими ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси Бош бошқармаси KUN.UZ’га хабар бермоқда.
Маросимда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат аъзолари, давлат бошқарув органлари ва вилоят ҳокимлик раҳбарлари ҳамда жамоатчилик вакиллари, профилактика инспекторларининг ота-оналари, оила аъзолари иштирок этишди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги Фармони асосида жойлардаги профилактика инспекторлари сони оширилиб, улар учун қулай шароитларга эга бўлган ички ишлар органлари таянч пунктлари ташкил этилди.
Шунингдек, профилактика инспекторлари нуфузини ошириш ва хизматни самарали ўташларини таъминлаш мақсадида зарур коммунал-маиший шароитларга эга бўлган, замон талаблари ва стандартларига тўла жавоб берадиган қулай хизмат уй-жойи билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги қарори қабул қилинди. Ушбу қарор талаблари асосида профилактика инспекторларига ўзлари хизмат қилаётган ҳудуддан оила аъзолари билан яшашлари учун барча қулайликларга эга бўлган хизмат уйлари ажратилмоқда.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 3 август кунидаги қарорига асосан узоқ муддатли имтиёзли кредит асосида шахсий автоуловлар олишлари учун шароит яратилди.
Мавзуга оид
10:19 / 09.02.2026
Сирдарёда автомобилсозлик бўйича ўқув-тренинг маркази ташкил этилади
15:42 / 09.01.2026
“Сен “гўшт”сан, ўлигинг ҳам, тиригинг ҳам бизники, дейишди” – Россия-Украина урушида қатнашган сирдарёлик йигит ҳикояси
12:19 / 30.12.2025
Сирдарёда машина каналга тушиб кетиши оқибатида 4 йигит ҳалок бўлди
09:13 / 27.12.2025