«ЛХР» раҳбари Игорь «Қизилкўз» Плотницкий истеъфога чиқди
«Луганск халқ республикаси» (ЛХР) халқ кенгаши тан олинмаган республика раҳбари Игорь Плотницкийнинг истеъфосини қабул қилди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».
Таъкидланишича, истеъфо учун парламентарийларнинг барчаси – 38 нафари овоз берган.
Овоз бериш жараёнидан сўнг халқ кенгаши раиси Владимир Дегтяренко Плотницкийга бажарган ишлари учун миннатдорчилик билдирган.
«Игорь Венедиктовичга у республикага раҳбарлик қилган уч йили учун миннатдорлик билдирмоқчиман. Ҳақиқатан ҳам ҳаммаси нолдан бошланди, ҳамда бугун биз ҳокимиятнинг барча органларига эга тўлақонли давлатга эгамиз. Жуда катта кўламда ишлар қилинди», - дея таъкидлаб ўтди у.
Игорь Плотницкий куни кеча соғлиғи туфайли ўз лавозимини тарк этиши ҳақида қарор қабул қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина «ЛХР» раҳбари Россияга қочиб кетгани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
14:01 / 20.02.2024
Россия Мудофаа вазирлиги: «ЛХР» раҳбари 2023 йил декабрида заҳарланган
13:45 / 09.01.2024
Россия ҳарбий самолётидан «ЛХР»даги Рубежноега авиабомба тушиб кетди
08:42 / 09.11.2023
Луҳанскда «ЛХР милицияси» собиқ бошлиғи портлатиб юборилди
16:50 / 30.10.2023