Туркманистонда ягона сайлов куни белгиланди
Туркманистонда ягона умумиллий сайлов куни белгиланди. Шундай қилиб, март ойининг охирги якшанба кунида барча турдаги сайловлар ўтказилиши белгиланди. "Туркманистон Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунга мувофиқ, ҳужжатнинг 4-моддаси биринчи қисмига айрим хатбошилар билан тўлдирилган.
"Туркманистон Президенти, Туркманистон Мажлиси (парламенти), халқ маслаҳатлари, кенгашларига сайловлар мартнинг охирги якшанбасида ўтказилади. Халқ маслаҳатлари, кенгашлар аъзоларини сайлаш маъмурий-ҳудудий тузилмалардаги ўзгаришлар сабабли бошқа муддатларда ўтказилиши мумкин", — дейилади Туркманистон миллий ахборот агентлиги хабарида.
Ушбу қонун расман эълон қилинган кунидан эътиборан кучга кириши белгиланган. Бундан аввал, сайлов муддати парламент қарори билан аниқланар эди.
Мавзуга оид
16:23 / 28.10.2024
Туркманистон Россияга газ етказиб беришни тўхтатди
22:15 / 25.10.2024
БМТ Марказий Осиёни «Тинчлик, ишонч ва ҳамкорлик ҳудуди» деб эълон қилди
18:51 / 12.10.2024
Ашхободдаги кўчага президентни даволаган немис шифокорининг номи берилди
13:35 / 08.10.2024