Хитой Ўзбекистон учун муҳим ҳамкор - Абдулла Арипов
Бугун, 1 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов Россиянинг Сочи шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгашининг 16-йиғилиши доирасида Хитой бош вазири Ли Кэцян билан учрашди.
Арипов Хитой Ўзбекистон учун муҳим ҳамкор эканини эътироф этди. У Ўзбекистон Хитой билан турли соҳалардаги, транспорт инфратузилмалари ва гидроэнергетика соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканини қайд этган.
Бош вазир Ўзбекистон Шангҳай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) ривожланишида Хитойнинг ролини юқори баҳолашини ва мамлакат Хитой билан ташкилот доирасидаги ҳамкорликни кучайтиришини айтиб ўтган.
Ли Кэцян Хитой ва Ўзбекистон дўстона алоқалардаги яқин қўшнилар эканини айтиб ўтган. У жорий йилда икки давлат ўртасидаги муносабатлар ўрнатилганига 25 йил тўлганини таъкидлаган.
Шу йилнинг майида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Пекинда Хитой Халқ Республикаси раиси Си Жинпинг билан учрашганди. Ўшанда томонлар икки мамлакат ўртасида стратегик ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олишганди.
«Хитой-Ўзбекистон ҳамкорлиги қўшимчаларга муҳтож, шу туфайли томонлар ўзаро ҳамкорликни янада тўлдириш бўйича янада кўпроқ келишувларга эришиши зарур», деган Ли.
Жаноб Ли икки давлатни ўзаро лойиҳаларни амалга оширишга ва икки давлат компанияларининг ўзаро ҳамкорлиги учун зарур шароитлар яратиб беришга чақирди.
Мавзуга оид
18:33 / 04.11.2024
Абдулла Арипов Шанхайда Хитой бош вазири билан учрашув ўтказди
18:17 / 04.10.2024
Бош вазир Абдулла Арипов шахмат федерациясига раислик қилади
22:17 / 01.10.2024
Абдулла Арипов Ереванда Эрон биринчи вице-президенти билан учрашув ўтказди
00:57 / 10.09.2024