ОИТСга тиббий текширувдан ўтказиш қоидаларига ўзгартириш киритилди
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан Одамнинг иммунитет танқислиги вирусига тиббий текширувдан ўтказиш қоидаларининг 28-бандига ўзгартириш киритилди. Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 28 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2584-1.
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сон «Суриштирув институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 15 апрелдаги 5-сон буйруғи (рўйхат рақами 2584, 2014 йил 15 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 20-сон, 237-модда) билан тасдиқланган Одамнинг иммунитет танқислиги вирусига тиббий текширувдан ўтказиш қоидаларининг 28-банди қуйидаги таҳрирда баён этилади:
«28. Текширувдан ўтаётган шахсни ғайриихтиёрий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда унинг розилигисиз ёки қонуний вакилининг розилигисиз терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахсининг, суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарорига ёки суд ажримига кўра амалга оширилади.».
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мавзуга оид
10:21 / 28.03.2023
Бухорода эркакларга ОИТС юқтирган андижонлик 21 ёшли аёл қамоққа олинди
22:57 / 20.01.2023
ОИТСга қарши курашга 120 миллиард сўм ва 54 миллион доллар йўналтирилади — Президент қарори
22:16 / 04.04.2022
ОИВ/ОИТС: Стереотиплар ва ҳақиқатлар
15:41 / 02.04.2022