Кеча 2018 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди, мусобақа Россияда келаси йилнинг 14 июнь-15 июль кунлари бўлиб ўтади. Турнирдаги биринчи учрашувда Россия ва Саудия Арабистони ўзаро баҳс олиб боради – ФИФА рейтингига кўра энг ёмон икки жамоа (65- ва 63-ўрин). Бундай вазият 1993 йилда пайдо бўлган рейтинг тарихида биринчи марта юз бермоқда.
ФИФА рейтинги жорий этилганидан сўнг мусобақаларнинг очилиш учрашувлари:
ЖЧ-1994: АҚШ — Швейцария
ЖЧ-1998: Бразилия — Шотландия
ЖЧ-2002: Франция — Сенегал
ЖЧ-2006: Германия — Коста-Рика
ЖЧ-2010: ЖАР — Мексика
ЖЧ-2014: Бразилия — Хорватия
Эслатиб ўтамиз, Россия ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги учрашув Москвадаги «Лужники» стадионида 14 июнь куни бўлиб ўтади.
















