Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Футзал. Ўзбекистон ёшлар жамоаси жаҳон чемпионлигини қўлга киритди
Фото: The UFF.com
Шу йилнинг 24 ноябридан 3 декабрига қадар Таиландда U-18 World Deaf Futsal Championship — футзал бўйича эшитиш имконияти чекланганлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
ЎФФ расмий сайти берган хабарга кўра, ушбу мусобақада Қозоғистон, Индонезия, Таиланд, Кувайт, Россия, Германия, Швеция терма жамоалари билан бир қаторда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашди.
Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада ажойиб ўйин намойиш қилиб, финалга қадар етиб келишди. Финалда ўзбекистонлик футзалчилар Швеция терма жамоасига қарши ўйин ўтказиб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси футзал бўйича эшитиш имконияти чекланганлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ғолибига айланди.
Мавзуга оид
22:40 / 30.01.2026
Ўзбекистон футзал миллий жамоаси Осиё Кубогида Австралияни мағлуб этди
19:02 / 28.01.2026
Ўзбекистон футзал миллий жамоаси Осиё Кубогини дуранг билан бошлади
13:50 / 09.02.2025
Дилшод Раҳматов футзалчилик фаолиятини якунлади
23:10 / 11.10.2024