Бу меҳмонхоналар шу қадар ажойибки, дарҳол ўша ерда пайдо бўлиб қолгингиз келади. Қаерга йўл олиш ҳақида ўйлаб, танловни амалга оширинг - "Лайфхакер" дунёнинг энг ноёб 10 меҳмонхонаси ҳақидаги маълумотлари билан бўлишди.

1. Сув ости номерли меҳмонхона, Танзания

Фото: OneTwoTrip
Фото: OneTwoTrip

Manta Resort меҳмонхонаси Занзибарда жойлашган. Унинг яқинида уч бўлимдан иборат ноёб мажмуа мавжуд. Меҳмонлар хонаси ва ҳаммомли биринчи бўлим - денгиз сатҳи миқёсида. Иккинчиси дам олиш майдони бўлиб, у ерда кундузи тобланиш, тунда эса юлдузли осмонни томоша қилиб, завқланиш мумкин. Энг қизиқарлиси - учинчи бўлим. У сув остида жойлашган. Бу ётоқхона бўлиб, у ерда телевизор ўрнига - манзарали деразалар, уларнинг ортида эса - маржонлар, экзотик балиқлар ва бошқа денгиз жониворларини кўриш мумкин.

2. Телеминора-меҳмонхона, Нидерландия

Фото: OneTwoTrip
Фото: OneTwoTrip

Euromast меҳмонхонаси собиқ телевизион марказ - таниқли  "Евроматч" биносида жойлашган. Унинг ҳашаматли номерлари Роттердам шоппинг-тумани узра қад кўтарган. Апартамент деразаларидан ажойиб манзара намоён бўлади. Бироқ махсус айланувчи кабинкада 185 метрлик кузатув майдонига кўтарилаётганингизда мисли кўрилмаган гўзаллик гувоҳи бўласиз.

3. Дарахтдаги меҳмонхона, Швеция

Фото: OneTwoTrip