Fast and Easy ўқув маркази ҳақида ўнлаб мақолалар чиқарилган ва ушбу таълим даргоҳи кўпчиликка яқиндан таниш. Бунга сабаб эса ўқув маркази ваъда қилган билимларини бера олгани ва ўқувчиларининг натижаларни кафолатлаб, амалда уларга эришгани ҳисобланади.
Ота-оналар ва уларнинг фарзандлари томонидан билдирилган ишонч туфайли, Fast and Easy ўқув маркази нафақат таълим бериш сифатини оширмоқда, балки ўз майдонини ҳам кенгайтирмоқда.
Тез ўсиб бораётган талабни инобатга олиб, Fast and Easy ўқув маркази Тошкент шаҳридаги «Буюк ипак йўли» метро бекати яқинида жойлашган 148-мактаб билан ҳамкорликда янги тайёрлов гуруҳлари ташкил қилди.

Ҳозирда 300дан ортиқ ўқувчи Fast and Easy’нинг ушбу бўлимида таҳсил олмоқда. Агар ўзингиз ёки фарзандларингиз учун инглиз тили ўрганиш ва IELTS имтиҳонларига тайёрланиш учун ишончли ўқув маркази излаётган бўлсангиз, бу шубҳасиз Fast and Easy! Чунки:
Чет эл университетида ўқишни ёки хориж компаниясида ишлашни хоҳлаганлар учун махсус IELTS курсларини ишлаб чиққанмиз;
Таълим бериш билан, ёшларга келажак йўли чизмасини тақдим этамиз. Масалан, бизда таълим олган абитуриентлар 4-5 та университетга ҳужжат топшириб, талаба бўлишган ёки IELTS сертификатини қўлга киритиб, нуфузли халқаро ва маҳаллий ташкилотларда фаолият олиб боришмоқда;
Ҳар хил замонавий технологиялар, дарс ўтиш методларидан фойдаланамиз ва уларни ишлаб чиқамиз


















