1-3 декабрь кунлари Ҳонгконгда от спорти бўйича ёшлар Осиё чемпионати ўтказилди.

Sports.uz хабарига кўра, ушбу мусобақанинг конкур йўналишида ўзбекистонлик Саидамирхон Турғунбоев ҳам иштирок этиб, турнирда кумуш медални қўлга киритди.

Қайд этиш лозимки, ҳамюртларимиз ўтган 20 йил давомида Осиё миқёсидаги бу каби нуфузли турнирларда илк маротаба иштирок этишди ва шоҳсупанинг юқори поғоналаридан биридан ўрин эгаллашди.