Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бангладеш роҳингя мусулмонларини кимсасиз оролга кўчирмоқчи
Бангладеш ҳукумати тахминан 100 минг роҳингя мусулмонларини Бенгал кўрфазидаги кимсасиз ва тез-тез сув тошқинларига учрайдиган Тенгар Чар оролига кўчириш бўйича режани тасдиқлади. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
Таъкидланишича, қочқинларни Тенгар Чарга 2019 йилнинг ноябрига қадар кўчириш режалаштирилмоқда. Оролдаги қурилиш ишлари «тез орада» бошланади, режа бюджети – 278 миллион АҚШ доллари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Давлат департаменти Мьянмага қарши роҳингя мусулмонлари ҳуқуқларининг бузилиши туфайли санкциялар жорий этиш билан таҳдид қилганди.
Мавзуга оид
08:54 / 03.06.2026
БМТ Бош ассамблеясига янги раис сайланди
13:18 / 01.12.2025
Ўзбекистон Бангладеш компаниялари учун транзит ва ишлаб чиқариш ҳаби бўлиши мумкин
09:43 / 27.11.2025
Бангладешда Ўзбекистоннинг янги элчиси ишонч ёрлиқларини топширди
16:11 / 17.11.2025