Ўзбекистон | 18:04 / 06.12.2017
7764
2 дақиқада ўқилади

Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларида ишлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори билан банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларида ишлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги ва “Электрон тўловлар тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 23 октябрдаги 34/8-сон қарори (рўйхат рақами 2155, 2010 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 47-сон, 438-модда) билан тасдиқланган Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларида ишлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.

Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларида ишлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча:

1. 8-банднинг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2465, 2013 йил 3 июнь) 59-бандида назарда тутилган инкассо топшириқномаларини тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар бевосита маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка инкассо топшириқномаларини электрон шаклда тақдим этиши ёки уларни чақириб олиши мумкин.”.

2. 12-банд “мижозларнинг тизимга кириш ва чиқиш вақтлари” деган сўзлардан кейин IP манзиллари” деган сўзлар билан тўлдирилди.

3. 22-банддаги “(рўйхат рақами 2528, 2013 йил 21 ноябрь)” деган сўзлар “(рўйхат раками 2886,2017 йил 23 май)” деган сўзлар билан алмаштирилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид