Ўзбекистон | 14:45 / 06.12.2017
15504
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Ўзмиллийбанк QIWI пул ўтказмалари тизимини таклиф этмоқда

Фото: Миллий банк

Ўзмиллийбанк томонидан электрон ва тезкор пул ўтказмаларнинг янги тури QIWI пул ўтказмалари тизими жорий этилди. Россия давлатининг исталган ҳудудида яшаётган ва ишлаётган ҳамюртларимиз учун банкка бормасдан туриб, Ўзбекистонга 24 соат давомида тезкор пул ўтказмаларни амалга оширишнинг янги имконияти яратилди.

Бунда Россиянинг Киви Банки томонидан барча жойларга ўрнатилган тўлов терминаллари ва инфокиоскаларига Сизнинг сўм пластик картангиз устида ёзилган 16 хонали рақами киритилиб, Россия рубли қўйилган ҳолда уни автомат равишда шу куннинг курси бўйича АҚШ долларига конвертация орқали Ўзмиллийбанкдаги ўзингиз ёки оила аъзоларингиз ва бошқа яқинларингиз номига очилган сўм пластик карталарга келиб тушади. Ўз навбатида, ушбу келиб тушган маблағларингиз Ўзмиллийбанкнинг исталган бўлим ва филиалларидан нақд кўринишда АҚШ долларида олишингиз мумкин.

QIWI тезкор пул ўтказмасининг мижозлар учун қулайлиги:

  • пластик картага келиб тушган пул маблағлари тўғрисидаги маълумот онлайн тарзда смс-хабарномаси кўринишида мобил телефонингизга жўнатилади;
  • жўнатилган маблағларингиз тўлиқ ҳолда, банк комиссияси олинмасдан, АҚШ долларида берилади;
  • QIWI тезкор пул ўтказмалари тизими 7/24 тартибда, яъни дам олиш кунларисиз 24 соат фаолият кўрсатади.

Қўшимча маълумотлар учун Ўзмиллийбанкнинг исталган бўлим ва филлиалларидан ёки (0371) 148-00-10 телефон рақами орқали олишингиз мумкин.

www.nbu.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид