Буюк Британиянинг Huffington Post нашрида Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ва нима учун бу мамлакатга саёҳат қилиш кераклиги ҳақида қизиқарли мақола чоп этилди. Унда таъкидланишича, агар сиз турли хил маданият, бой тарих, мазали таом тайёрланадиган, ёки шунчаки ажойиб архитектура ёдгорликларига қизиқсангиз, денгизга чиқа олмайдиган бу давлатда ҳар кимга мос келадиган ниманидир топиш мумкин. Қуйида Ўзбекистонга ташриф буюришнинг айрим сабаблари...келтирилган.

У ерда жуда ҳам арзон

Фото:  Viola Helen/huffingtonpost.co.uk

Ўзбекистон жуда ҳам арзон, ўртача тўйиб овқатланиш учун 2,25 фунт стерлинг (25 минг сўм) атрофида пул кетади. Таксида сайр қилиш учун тахминан 1 фунт кифоя қилади.

Фото:  Viola Helen/huffingtonpost.co.uk

Ўзбекистон дунёнинг архитектура ёдгорликлари бўйича энг чиройли мамлакатларидан биридир. Дунёга машҳур Самарқанддаги Регистон диққатга сазовор жойлардан биридир. Шоҳи-Зинда мажмуасида Темурийлар даврига доир кошинлик санъатидан баҳра олиш мумкин.

Фото:  Viola Helen/huffingtonpost.co.uk

Ўзбекистоннинг 3 шаҳри – Самарқанд, Бухоро ва Хива қадимги Ипак йўлининг асосий бекатларидан бири бўлган. Уларнинг барчаси бугунги кунда аввалги гўзаллигига қайта тикланган. Чингиз хон қачонлардир мамлакат узра босқинчилик қилар экан, Бухоро, Самарқанд ва Термизни эгаллаган, македониялик Александр Самарқандни эгаллаб, Нуротага асос солганди. Бу ерда унинг қалъаси қолдиқлари сақланиб қолган. Хива UNESCO маданий ёдгорликлари рўйхатига киритилган осмон остидаги музей деб аталувчи мажмуага эга. Ўзбекистон эндигина сайёҳларга эшикларини очмоқда.

Фото:  Viola Helen/huffingtonpost.co.uk

Мен ҳеч қачон Ўзбекистондан чоп тўпламини харид қилишни хаёлимга ҳам келтирмаган эдим. Ўзбекистоннинг йирик шаҳарлари, ҳеч шубҳасиз, сопол идишларнинг ҳақиқий арзон бозоридир. Янги коса ёки ликопчалар керак бўлиб қолдими? Ўйланмасдан Ўзбекистонга учинг. Чиройли бўялган идиш-товоқлардан ташқари, сиз Ўзбекистоннинг машҳур матоларини ҳам харид қилишингиз мумкин.