12:00 / 08.12.2017
9968

Европа Лигасида охирги тур. Барча натижалар

7 декабрь оқшомида Европа Лигасида 6-тур учрашувлари ўтказилди ва кейинги босқичда иштирок этадиган яна бир қатор жамоалар номлари маълум бўлди.

Европа Лигаси, гуруҳ босқичи
6-тур
A гуруҳи

Қозоғистоннинг «Астана» клуби Европа Лигасининг охирги турида Праганинг «Славия» клуби меҳмони бўлди ғалаба қозониб, гуруҳдан чиқди. Ўйиндаги ягона гол 38-дақиқада қозоғистонликлар ҳимоячиси Марин Аничич томонидан урилди. 

Параллел кечган учрашувда «Маккаби» «Вильярреал»ни мағлуб этди — 1:0.

Шу тариқа, «Астана» ўз тарихида илк марта турнирнинг плей-офф босқичида иштирок этадиган бўлди, «Славия» турнирни тарк этди. 

A гуруҳида якуний вазият: 1. «Вильярреал» — 11 очко; 2. «Астана» — 10; 3. «Славия» — 8; 4. «Маккаби» — 4.

Славия Чехия – Астана Қозоғистон 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 38 Аничич.
Огоҳлантиришлар: Соболь (42), Мужиков (53), Эрич (78), Шитов (83), Стох (88), Нецид (90).

Вильярреал Испания – Маккаби Тель-Авив Исроил 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 60 Блэкмэн.
Маккаби Тель-Авив –    Райкович, Бабен, Давидзада, Шпунгин, Тиби, Перец, Рикан (Баттоккио, 83), Миха (Даса, 72), Голаса, Блэкмэн (Атар, 90), Шенфельд.
Огоҳлантиришлар: Тиби (14), Перец (33).

B гуруҳи
Киевнинг «Динамо» клуби «Партизан»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Мезбонлар сафида Жуниор Мораес ҳет-трик қайд этди. Параллел кечган учрашувда «Янг Бойз» ва «Скендербеу» ўзаро ўйнади. 51-дақиқада албанлар Энис Гавазайнинг голи эвазига олдинга чиқишди, аммо тезда швейцарлар жавоб қайтаришди — Гийом Оаро гол муаллифи. Ўйин охирида Рожер Ассале «Янг Бойз»га иродали ғалаба келтирди. 

B гуруҳида якуний вазият: 1. «Динамо» Киев — 13 очко; 2. «Партизан» — 8; 3. «Янг Бойз» — 6; 4. «Скендербеу» — 5.

Янг Бойз Швейцария – Скендербеу Албания 2:1 (0:0, 2:1)
Голлар: 0:1 – 51 Гавазай, 1:1 – 55 Оаро, 2:1 – 90 Ассале.
Огоҳлантиришлар: Нгамале (4), Жосс (16), Алити (31), Демте (66), Оаро (72), Мици (89), Нимага (90), Ассале (90).

Динамо Киев Украина – Партизан Сербия 4:1 (3:1, 1:0)
Голлар: 1:0 – 6 Морозюк, 2:0 – 28 Мораес, 3:0 – 31 Мораес, 3:1 – 45, пенальти Евтович, 4:1 – 77, пенальти Мораес.
Огоҳлантиришлар: Бильер (40), Милетич (47), Морозюк (62), Жюричкович (89), Шепелев (90).

C гуруҳи
«Ҳоффенҳайм» «Лудогорец»ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Филипп Окс аввалига мезбонларни олдинга бошлаганди, кейинроқ Кристалдо Вандерсон ҳисобни тенглаштирди. Бу дуранг эвазига болгарлар жамоаси C гуруҳини иккинчи ўринда якунлади ва турнирнинг 1/16 финалига чиқди.

«Истанбул Башакшеҳир» «Брага»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Лекин турклар гуруҳда учинчи ўринда қолишди.

C гуруҳида якуний вазият: 1. «Брага» — 10 очко; 2. «Лудогорец» — 9; 3. «Истанбул Башакшеҳир» — 8; 4. «Ҳоффенҳайм» — 5.

Ҳоффенҳайм-1899 Германия – Лудогорец Болгария 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 25 Окс, 1:1 – 62 Кристалдо.
Огоҳлантиришлар: Бичакчич (28), Натанаэл (33), Сисиньо (64), Жуль (66), Нордтвейт (78), Вура (79), Дяков (80).
Четлатиш: Кешерю (83).
 
Истанбул Туркия – Брага Португалия 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 10 Вишча, 1:1 – 55 Раул Силва, 2:1 – 77, пенальти Белезўғли.
Огоҳлантиришлар: Раул Силва (45), Жефферсон (66), Вукчевич (73), Белезўғли (89).

D гуруҳи
«Аустрия» Афинанинг АЕК клубини қабул қилди. «Эрнст Хаппель» стадионида кечган учрашувда ҳисоб очилмади - 0:0.

Бу ўйинда иккинчи ўйин масаласи ҳал этилди. Турнирнинг плей-офф босқичига чиқиш учун грекларга дуранг натижа кифоя эди ва АЕК бунга эришди.

Параллел тарзда кечган иккинчи учрашувда «Риека» ўз майдонида «Милан»ни мағлуб этди - 2:0. Хорватлар 5 турдан кейин плей-оффдан умид узган, итальянлар эса 1/16 финал йўлланмасини муддатидан олдин ҳал қилиб бўлганди. Шу туфайли «Милан» бу ўйинга иккинчи таркибни туширди. Қайд этиш керакки, бу миланликлар жамоасининг Женнаро Гаттузо бошчилигидаги илк мағлубияти бўлди. Бунгача «россонери» янги мураббий билан фақат бир марта ўйин ўтказган, Италия чемпионати доирасида «Беневенто»га қарши ўйинда дуранг натижа қайд этилганди - 2:2.

D гуруҳида якуний вазият: 1. «Милан» — 11 очко; 2. АЕК — 8; 3. «Риека» — 7. 4. «Аустрия» — 5.

Риека Хорватия – Милан Италия 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 7 Пулич, 2:0 – 47 Гавранович.
Огоҳлантиришлар: Андре Силва (32), Малеш (43), Антонелли (66), Локателли (78).

Аустрия Австрия – АЕК Греция 0:0 (0:0, 0:0)
Огоҳлантиришлар: Враньеш (43), Чигринский (67), Альхассан (69), Бакакис (75).

Е гуруҳи
E гуруҳида «Аталанта» ва «Лион» муддатидан олдин плей-оффга чиқиб бўлганди, «Аполлон» ва «Эвертон» эса кейинги босқичдан умид узганди. Охирги турда «Эвертон» «Аполлон»ни сафарда йирик ҳисобда енгди (3:0), «Аталанта» «Лион»дан устун келди (1:0).

E гуруҳида якуний вазият: 1. «Аталанта» — 14 очко; 2. «Лион» — 11; 3. «Эвертон» — 4; 4. «Аполлон» — 3.

Аталанта Италия – Лион Франция 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 10 Петанья.
Огоҳлантиришлар: Фройлер (33), Толои (55).

Аполлон Кипр – Эвертон Англия 0:3 (0:2, 0:1)
Голлар: 0:1 – 21 Лукман, 0:2 – 28 Лукман, 0:3 – 87 Влашич.
Огоҳлантиришлар: Банингиме (73), Сачетти (78).

F гуруҳи
«Локомотив» Чехияда «Фастав» меҳмони бўлди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, плей-оффга чиқди.

Гуруҳдаги иккинчи учрашувда «Копенгаген» «Шериф»ни мағлуб этди — 2:0.

Шу тариқа, «Локомотив» F гуруҳи ғолиби сифатида кейинги босқичга чиқди, «Копенгаген» ўзаро учрашувдаги ғалаба эвазига «Шериф»ни ортда қолдирди.

F гуруҳидаги якуний вазият: 1. «Локомотив» — 11 очко; 2. «Копенгаген» — 9; 3. «Шериф» — 9; 4. «Фастав» — 2.

Фастав Злин Чехия – Локомотив Россия 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар: 0:1 – 70 Миранчук, 0:2 – 75 Фарфан.
Огоҳлантиришлар: Миранчук (4), Гронек (45), Гайич (52), Гнаничек (65), Миранчук (90), Траоре (90).
Четлатиш: Гайич (57).

Копенгаген Дания – Шериф Молдова 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 56 Сотериу, 2:0 – 59 Люфтнер.
Огоҳлантиришлар: Кристиано (37), Кулушич (44), Раку (45), Зека (48), Сушич (71).
Четлатиш: Маседа (69).

G гуруҳи
G гуруҳи етакчилари «Стяуа» ва «Виктория Пльзень» охирги турда гуруҳдан ким биринчи ўрин билан чиқишига ойдинлик киритишди. «Стяуа» «Лугано»га ютқазди (1:2), «Виктория Пльзень» сафарда «Хапоэл»дан устун келди. Шу тариқа, плей-оффга чехлар биринчи ўрин билан чиқадиган бўлишди.

G гуруҳида якуний вазият: 1. «Виктория Пльзень» — 12 очко; 2. «Стяуа» — 10; 3. «Лугано» — 9; 4. «Хапоэль» Б-А — 4.

Хапоэль Исроил – Виктория Пльзень Чехия 0:2 (0:1, 0:1)
Огоҳлантиришлар: Эйнбиндер (53), Браун (55), Грушка (62), Крменчик (68), Лимберски (75), Таа (76), Чермак (80).

Стяуа Руминия – Лугано Швейцария 1:2 (0:2, 1:0)
Голлар: 0:1 – 3 Дапрела, 0:2 – 32 Вечеи, 1:2 – 60 Гноэре.
Огоҳлантиришлар: Ковачич (35), Бэлаше (71), Неделку (72), да Коста (89).

H гуруҳи
Лондоннинг «Арсенал» клуби Европа Лигасининг 6-турида БАТЭ ни қабул қилди ва йирик ҳисобдаги ғалабага эришди — 6:0. Ўйиндаги голларга Матьё Дебюши, Тео Уолкотт, Жек Уилшир, Оливье Жиру ва Муҳаммад Эл-Ненни муаллифлик қилишди. Бундан ташқари, беларуслар жамоаси ҳимоячиси Денис Поляков ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. 

Параллел кечган учрашувда «Црвена Звезда» «Кёльн»ни қабул қилди. Ўйиннинг 22-дақиқасида мезбонлар ярим ҳимоячиси Славолюб Срнич урган гол ягоналигини сақлаб қолди. «Арсенал» 4 турдан кейиноқ гуруҳ масаласини ҳал қилганди. БАТЭ ва «Кёльн» гуруҳдан чиқа олмади. Кейинги босқичда «Црвена Звезда» ўйнайди. 

H гуруҳидаги якуний ҳолат: 1. «Арсенал» — 13 очко; 2. «Црвена Звезда» — 9; 3. «Кёльн» — 6; 4. БАТЭ — 5.

Арсенал Англия – БАТЭ Беларусь 6:0 (3:0, 3:0)
Голлар: 1:0 – 11 Дебюши, 2:0 – 37 Уолкотт, 3:0 – 43 Уилшер, 4:0 – 51, автогол Поляков, 5:0 – 64, пенальти Жиру, 6:0 – 74 Эль-Ненни.

Црвена Звезда Сербия – Кёльн Германия 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 22 Срнич.
Огоҳлантиришлар: Савич (30), Срнич (48), Йойич (65), Соренсен (67), Леманн (73).

I гуруҳи
«Марсель» «Велодром»да «Ред Булл Зальцбург» билан дуранг ўйнади - 0:0. Бу натижа эвазига французлар жамоаси гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб, 1/16 финалга чиқди.

I гуруҳининг иккинчи учрашувида «Витория Гимарайнш» «Коньяспор» билан дуранг ўйнади (1:1).

I гуруҳида якуний вазият: 1. «Ред Булл Зальцбург» — 12 очко; 2. «Марсель» — 8; 3. «Коньяспор» — 6; 4. «Витория Гимарайнш» — 5.

J гуруҳи
«Атлетик» Львовда «Зарю»ни енгди — 2:0. Бильбао жамоасига Ариц Адурис ва Рауль Гарсиянинг голлари ғалаба келтирди. J гуруҳида плей-офф йўлланмасини муддатидан аввал ҳал қилиб бўлган Швециянинг «Эстерсунд» клуби Германияда «Ҳерта» билан дуранг ўйнади — 1:1.

Шу тариқа, «Атлетик» гуруҳда биринчи ўринни эгаллади, «Эстерсунд» иккинчи ўрин билан гуруҳдан чиқадиган бўлди.

J гуруҳида якуний вазият: 1. «Атлетик» — 11 очко; 2. «Эстерсунд» — 11; 3. «Заря» — 6; 4. «Ҳерта» — 5.

Заря Украина – Атлетик Испания 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар: 0:1 – 70 Адурис, 0:2 – 86 Рауль Гарсия.
Огоҳлантиришлар: Нуньес (16), Лунев (42), Андриевский (50), Кабаев (82).

Ҳерта Германия – Эстерсунд Швеция 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 0:1 – 58 Папаяннопулос, 1:1 – 61 Пекарик.
Огоҳлантиришлар: Эдвардс (55), Лустенбергер (73), Вайзер (90).

K гуруҳи
«Зюлте-Варегем» «Лацио» билан ўйнади. «Регенбогстадион»да кечган учрашув майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланди 3:2. Гуруҳнинг иккинчи учрашувида «Витесс» «Ницца»ни енгди - 1:0. «Лацио» ва «Ницца» аввалдан биринчи ва иккинчи ўрин масаласини ҳал қилиб бўлганди ва охирги турдаги ўйинлар натижалари ҳеч нарсани ўзгартирмади.

K гуруҳида якуний вазият: 1. «Лацио» — 13 очко; 2. «Ницца» — 9; 3. «Зюлте-Варегем» — 7; 4. «Витесс» — 5.

Зюлте-Варегем Бельгия – Лацио Италия 3:2 (1:0, 2:2)
Голлар: 1:0 – 6 де По, 2:0 – 60 Элен, 2:1 – 67 Кайседо, 2:2 – 76 Лейва, 3:2 – 83 Лейя-Исека.
Огоҳлантириш: Уэлш (75).

Витесс Голландия – Ницца Франция 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 84 Кастайнос.
Огоҳлантиришлар: Леливелд (40), Срарфи (55), Макенго (68).

L гуруҳи
«Зенит» Испанияда «Реал Сосьедад» устидан 3:1 ҳисобидаги ғалабага эришди. Бу ғалаба эвазига «Зенит» L гуруҳи ғолиби сифатида, «Реал Сосьедад» иккинчи ўрин билан турнирнинг кейинги босқичига йўл олди.

Гуруҳнинг иккинчи учрашувида Македониянинг «Вардар» ва Норвегиянинг «Русенборг» клублари дуранг ўйнашди — 1:1.

L гуруҳида турнир жадвали қуйидагича кўриниш олди: 1. «Зенит» — 16 очко; 2. «Реал Сосьедад» — 12; 3. «Русенборг» — 5; 4. «Вардар» — 1.

Реал Сосьедад Испания – Зенит Россия 1:3 (0:1, 1:2)
Голлар: 0:1 – 35 Ерохин, 1:1 – 58 Виллиан Жозе, 1:2 – 64 Иванович, 1:3 – 85 Паредес.
Огоҳлантиришлар: Краневиттер (28), Ерохин (76), Каналес (77).

Вардар Македония – Русенборг Норвегия 1:1 (1:1, 0:0)
Голлар: 1:0 – 9 Итало, 1:1 – 45, пенальти Бендтнер.
Огоҳлантириш: Барсегян (72).

Top