Жаҳон | 10:43 / 11.12.2017
20050
1 дақиқада ўқилади

Бошланди. Россиянинг барча йўловчи поездлари Украинани четлаб ўта бошлади

Фото: Reuters

Россиянинг “РЖД” компанияси 2017 йилнинг 11 декабридан бошлаб узоқ масофаларга қатновчи барча йўловчи поездларини Украина ҳудудидан ўтмайдиган янги темир йўлига ўтказмоқда. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар берди.

Хабар қилинишича, икки йўлли электрлаштирилган линияни Журавка-Миллерово қисмида 2014 йилда қуриш ишлари бошланган. Бу Украинани четлаб ўтадиган темир йўлидир.

“Украинани четлаб ўтувчи Журавка-Миллерово темир йўли қурилишининг қиймати тахминан 56 миллиард рублга баҳоланган. Бунга қадар мамлакат жанубига йўл олаётган Россия поездлари Украина ҳудудидаги кичик бир ҳудуддан кесиб ўтишга мажбур эди”, - дея таъкидлайди агентлик.

“РЖД”нинг Украина ҳудудини четлаб ўтувчи биринчи йўловчи поездлари 15 ноябрь куни йўлга қўйилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид