Аралаш йўналиш бўйича (ММА) жангчи Александр Емельяненко Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров билан ўтказилган яна бир беллашувда мағлубиятга учради, улар қўшимча оғирликларни аста-секин ошириб бориш йўли билан машқ қилиш орқали ўзаро баҳслашишди. Видео спортчининг ва республика раҳбарининг инстаграмдаги саҳифасида эълон қилинди.
Иштирокчиларнинг ҳар бири қўшимча оғирликни босқичма-босқич ошириб борди. Мусобақалар якуни бўйича Емельяненко елкасида уч нафар спортчи бўлгани ҳолда машқни бажарган бўлса, Қодиров тўрт киши билан бу ишни уддалай олди.











