«Соддалаштирилган божхона йўлаги» таомили иштирокчиларининг реестрини шакллантириш ва юритиш тартибига Қонун ҳужжатлари таъсирчанлигини баҳолаш тизими порталидаги навбатдаги лойиҳада таъриф берилган, деб ёзмоқда Norma.uz.
 
Ҳужжат икки мамлакат божхона хизматлари ўртасидаги «Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида товарлар ва транспорт воситаларининг олиб ўтилишида божхона операцияларини амалга оширишнинг соддалаштирилган тартибини ташкил этиш тўғрисида (Соддалаштирилган божхона йўлаги)»ги битимни (30.12.2016 йилда Москва шаҳрида имзоланган) ижро этиш юзасидан ишлаб чиқилган.
 
Россияда божхона операцияларини ўтказишнинг соддалаштирилган тартибини 2018 йилдан бошлаб ушбу мамлакатга ТИФ ТН бўйича 07, 08, 1202, 20 ва 21 гуруҳ товарларини экспорт қиладиган Ўзбекистон резидентлари -  юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун жорий этиш кўзда тутилмоқда.
 
Маълумот учун. 2012 йилдаги ТИФ ТН версияси бўйича:

• 07-гуруҳ – сабзавотлар ва баъзи озуқабоп илдизмевалар ва илдизмевали ўсимликлар (картошка, карам, пиёз, сабзи ва бошқалар);
• 08-гуруҳ – озуқабоп мева ва ёнғоқлар; цитрус мевалар пўстлоғи ёки қовун пўстлоғи;
• 20-гуруҳ – сабзавотлар, мевалар ва ёнғоқлар ёки ўсимликларнинг бошқа қисмларини қайта ишлаш маҳсулотлари (жемлар, мармеладлар, шарбатлар ва бошқалар);
• 21-гуруҳ – турли озиқ-овқат маҳсулотлари (кофе, чой, хамиртуруш, горчица ва бошқалар);
• 1202-код  – ерёнғоқ, қовурилмаган ёки қандайдир бошқа усул билан тайёрланмаган пўчоғи олинган ёки пўчоғи олинмаган, майдаланган ёки майдаланмаган.
 
«Соддалаштирилган божхона йўлаги» иштирокчилари қуйидаги афзалликларга эга бўлишади:
 
1. Агар божхона қонунчилигини бузиш хатари аниқланмаган бўлса, улар томонидан давлат чегарасидан олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона кўриги амалга оширилмайди. Божхона кўриги зарур бўлган тақдирда у имкон қадар қисқа муддатларда амалга оширилади.