Фақат декабрь охиригача ушбу махсус таклиф амал қилади: ТМ «HITACHI» музлатгичини сотиб олишда ҳар бир харидор супермаркетда харид учун 300 000 сўмлик сертификатга эга бўлади.
Маиший техника хариди - масъулиятли иш, сабаби анча харажатлар билан боғлиқ. Тадқиқотлар натижасида техникани сотиб олишнинг бир нечта асосий сабаби аниқланди.
1. Янги оила юзага келиши ва барча зарур нарсалар билан таъминлаш эҳтиёжи.
2. Маънавий эскирган техниканинг янгиланиши.
3. Мавжуд техниканинг бузилиши ва уни ўзгартириш эҳтиёжи.
4. Бадиий эҳтиёж, янги чиққанига ўзгартириш.
Сабаби қандай бўлмасин, танловга пухталик билан ёндашиш лозим.

Мазкур мақолада «HITACHI» бренди мисолида музлатгич танлаётганда нималарга эътибор бериш кераклигини кўриб чиқамиз.
ХХ-аср бошларида асос солинган ҳамда дунё эътирофи ва муваффақиятини қозонган компания ҳозирги вақтда технологик ускуна ишлаб чиқариш соҳасида жаҳоннинг илғор ишлаб чиқарувчиларидан бирининг ўрнини эгаллаган. «HITACHI» номи сўзма-сўз маъноси «тонг» деган маънони билдириб, компаниянинг асосий фалсафаси - инсонларга ва жамиятга ўз технологиялари орқали ёрдам кўрсатишни ифодалайди.

Оила аъзолари сонидан келиб чиқиб музлатгич ҳажмини аниқлаганингиздан кейин, қуйидагиларга эътибор беринг:
А. Замонавий энерготежамкор технологияларнинг энергетик самарадорлиги ва қўлланилиш кенглиги;
Б. Совитиш, ҳаво оқимларини тақсимлаш тизими ва эритиш усули;
C. Музлатиш бўлма (камера) сининг жойлашуви;
Д. Эргономиклик ва турли маҳсулотлар сақланиши учун бўлмалар, токчалардан фойдаланиш қулайлиги;
Э. Корпус материали;
Ф. Электрон бошқарув, бактерияларга қарши қоплама ёки фильтрлар, намликнинг муайян даражасини сақлаш каби қўшимча функциялар.


















