Самарқандда 2018 йилнинг ноябрида инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Баҳром Ашрафхонов ОАВга хабар берган.
Конференция БМТ томонидан инсон ҳуқуқлари декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишлаб ўтказилади.
Яқинда Human Rights Watch ташкилоти 16 нафар фаолнинг Ўзбекистон қамоқхоналаридан озод этилиши – республиканинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги янги саҳифаси деб атаганди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон учун 12 декабрдан бошлаб Халқаро меҳнат ташкилотининг 87-сонли Конвенцияси кучга кирди. У бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидадир.















