Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Савдо марказидан қулаган қизни қутқаришга уринган эркакнинг ўзи ҳалок бўлди (видео)
Хитойнинг Сиань шаҳрида истиқомат қилувчи 43 ёшли қоровул Ли Гоу савдо маркази деразасидан пастга қулаган аёлни ушлаб олишга уриниб, ҳалок бўлди.
Эркак дераза ёқасида турган аёлни пайқаб қолган ҳамда пастга қулашнинг олдини ола олмаганига яраша, ерга урилиш зарба кучини ўз танаси билан кучсизлантиришга ҳаракат қилди. Афсуски, 13 қаватдан пастга қулаш ҳам аёлга, ҳам уни қутқариб қолишга бел боғлаган эркакка ҳеч қандай имконият қолдирмади – ҳар иккови ҳам воқеа жойида ҳалок бўлган.
Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, собиқ ҳарбий Ли Гоу ўлимидан сўнг Шэньси ҳукумати томонидан қаҳрамонлиги учун тақдирланган. Жасорат кўрсатган эркакнинг олти ёшли қизи ва кекса ота-онаси унинг ортидан қолди.
Мавзуга оид
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026
Панама канали Хитой компаниясидан олиб қўйилди
20:07 / 30.01.2026