Доллар курси 8100 сўмдан ошди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2017 йил 19 декабрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлар учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.
Унга кўра, доллар курси бир ҳафта илгари, 12 декабрь куни ўрнатилган курсга нисбатан 8,62 сўмга қимматлашди ва бир доллар 8101,62 сўмни ташкил этди.
Бир евро курси 3,62 сўмга арзонлаб, 9528,32 сўмга тенг бўлиб турибди.
1 Россия рубли курси эса 1,07 сўмга қимматлашиб, 137,93 сўмга етган.
1 АҚШ доллари 8101,62
1 ЕВРО 9528,32
1 Россия рубли 137,93
1 Англия фунт стерлинги 10803,51
1 Япония иенаси 71,92
1 Жанубий Корея вони 7,45
1 Қувайт динори 26841,67
1 Малайзия ринггити 1983,02
1 Канада доллари 6303,78
1 Хитой юани 1225,48
1 Сингапур доллари 6006,54
1 Швейцария франки 8182,63
1 БАА дирҳами 2205,90
1 Миср фунти 455,66
1 Австралия доллари 6205,03
1 Туркия лираси 2099,63
1 СДР 11461,36
1 Украина гривнаси 292,94
1 Польша злотийси 2263,28
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Мавзуга оид
21:33 / 29.10.2024
Олтинга қизиқишнинг ошаётгани доллар доминантлигига соя солади — FT
19:36 / 24.10.2024
Қозондаги саммитда БРИКСнинг рамзий купюраси кўрсатилди. У рамзийлигича қоладими?
11:30 / 17.10.2024
Тошкентда 3 минг доллар эвазига банкдан 100 минг доллар олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
20:35 / 14.10.2024